Баҳрайн ахборот агентлиги – “BNA” Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Баҳрайндаги ҳамкасби билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотини ёритди.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заяни билан мулоқотида Баҳрайн Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги юксак дўстона муносабатлар, эришилган тараққиёт ва ўсиш масалалари муҳокамаси тилга олинган.

Шунингдек, ушбу муносабатларни икки дўст мамлакат ва халқлар манфаати учун янада кенгроқ уфқларга олиб чиқиш йўллари кўриб чиқилгани таъкидланган.

Муаллиф икки давлат ўртасида барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташқи ишлар вазирликларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА