Энергетика тизими бўйича истеъмолчиларнинг ҳар бир мурожаати ўз вақтида ҳал этилмоқда. Биргина кеча, яъни 9 январь куни электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлигига 100 та мурожаат келиб тушди ва улар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 129 та мурожаат бўйича ҳам тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

—  Электр ишлаб чиқариш корхоналари 240,9 млн. кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу режага нисбатан 101 фоиз кўп деганидир. Бунинг учун иссиқлик электр стансияларида 49,7 млн. кубометр табиий газ, 20,7 минг тонна кўмир ҳамда 2,1 минг тонна мазут ёқилди.

Республика электр энергияси истеъмоли 227,3 млн. кВт·соатни, табиий газ истеъмоли эса 153,6 млн. метр кубни ташкил қилди.

Мамлакатимиздаги 1 минг 376 та метан заправкада 14,3 млн метр куб, режадагига нисбатан 102 фоиз кўп табиий газ сотилди.

Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали 700 тонна суюлтирилган газ етказилди. Автобензин ва дизель ёнилғиси ҳам аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда.Мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 3 минг 178 тонна автобензин етказиб берилди,   —  деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев.

Шунингдек,  электр қурилмаларида юзага келган 13 та, газ таъминотида юзага келган 16 та носозлик бартараф қилинган.

 

Н. Зиёдуллаева,  ЎзА