Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан жорий этилган судьяларнинг рейтинг кўрсаткичларида юқори натижаларга эришган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш белгиланган.

Судьялар олий кенгаши йиғилишида фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган судьяларни  “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш масаласи муҳокама қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, 2023 йил якунига кўра, “Ибратли судья” мукофотининг янги соҳиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Ойбек Баракабаев, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг раиси  Эргаш Ешмуратов,  Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси Зарифжон Раҳимов, Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси Ўткир Разиков, Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг раиси Ойбек Асатов, Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси Ўктам Расулов, Навоий вилояти Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси Шерзод Ғофуров, Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси Соҳибахон Юлчиева, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ғайратжон Негматов, Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг раиси Улуғбек Қурбонов, Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси Диёр Жумаев, Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Шерзодбек Ахунбаев, Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг раиси Дилмурод Атамуратов, Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Холис Муҳаммедов, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси  Музаффар Кукиев  “Ибратли судья”лар қаторидан жой олди.

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА