Дунёдаги биринчи тўлиқ автоном ресторан 2024 йил бошида Калифорнияда очилади. Барча ишлаб чиқариш жараёнлари сунъий интеллект томонидан бошқарилади.
Бундай ресторанни очиш ғояси бир вақтнинг ўзида Aмериканинг учта компанияси – “Cali Group”, “Miso Robotics”ва “PopID”га тегишли. “Cali Group” ресторан ва чакана бизнесга замонавий технологияларни жорий этишга ихтисослашган.
“Miso Robotics” компанияси сунъий интеллект томонидан бошқариладиган дунёдаги биринчи робот станцияси “Flippy”ни яратди. “PopID” компанияси биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда контактсиз тўловларни амалга ошириш бўйича ечимларни таклиф қилмоқда, дея хабар бермоқда хорижий ахборот манбаалари.
Ресторан “Flippy” томонидан “Cali Express” деб номланади ва у AҚШнинг Калифорния штатидаги Пасадена марказида жойлашади. Мазкур ресторан американча тез тайёрланадиган таомларни тайёрлашга ихтисослашган бўлади. Ҳозирча менюда фақат уч турдаги бургер, картошка ва салат мавжуд.
Робот-ошпазлар жамоаси махсус ёзилган дастур ёрдамида бошқарилади. Буюртмани ўз-ўзига хизмат кўрсатиш киосклари ёрдамида жойлаштиришингиз мумкин. Сиз шунчаки “PopID” ҳисобини олдиндан яратишингиз керак. Буюртма беришда киоск ташриф буюрувчиларга аввалги ташрифлари тарихига асосланиб тавсиялар беради.
Рестараторлар “Cali Express”даги таомлар нархи рақобатчиларникидан паст бўлишини ва маҳсулот сифати юқори бўлишини ваъда қилмоқда
Г.Сатторова, ЎзА