Туркия ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташриф буюради

417

Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевнинг таклифига биноан  8-9 январь кунлари Туркия ташқи ишлар идораси раҳбари Ҳоқон Фидан расмий ташриф билан Қирғизистонга келади.

“Кабар”га кўра, расмий ташриф доирасида Қирғизистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг олтинчи қўшма йиғилишини ўтказиш бўйича олий даражадаги учрашувлар режалаштирилган.