ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги “Asadbek Sifat Savdo” масъулияти чекланган жамияти тадбиркор Алишер Ёқуббоев ташаббуси билан  2013 йилда аҳолига савдо хизмати кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

2019 йилда тадбиркор давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, банк кредити ёрдамида 8 сотихли майдонда янги икки қаватли савдо дўкони ва мебель ишлаб чиқарувчи цех фаолиятини йўлга қўйди. Ҳозирда корхонада 15 нафар киши доимий иш билан таъминланган.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида мамлакатимизда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис”  дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга киритилган тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёз ҳамда преференциялар рўйхати шакллантирилган.

Юқоридаги дастур рўйхатига Қорақалпоғистондаги тадбиркорлик субъектлари қаторида “Asadbek Sifat Savdo” масъулияти чекланган жамияти ҳам киритилди.

Ҳозирда корхона  имтиёзлардан фойдаланган ҳолда кредит маблағлари эвазига чет давлатлардан янги асбоб-ускуналарни олиб келиш, шу орқали мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

 

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА