Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқди

338

Франция ҳукумати манбасига таяниб, “France24”нинг маълум қилишича, Эммануэль Макрон Борннинг истеъфосини қабул қилди ва унга фидойилиги ва қатъияти учун миннатдорлик билдирди.

Борн Франция Вазирлар Маҳкамасини 2022 йилнинг май ойидан буён бошқариб келаётган эди. У 62 ёшида бу лавозимда хизмат қилган иккинчи аёл ҳисобланади.

Бош вазирнинг ўзгариши пенсия тизими ва иммиграция қонунларидаги баҳсли ислоҳотлар натижасида юзага келган сиёсий инқирозлар билан кечган воқеадан бир йилдан сўнг содир бўлди.

Унинг ўрнига потенциал номзодлар сифатида тилга олинганлар орасида 34 ёшли таълим вазири Габриэль Атталь ва 37 ёшли мудофаа вазири Себастьян Лекорню бор. Эътиборли томони, уларнинг ҳар бири Франция тарихидаги энг ёш бош вазир бўлиш эҳтимоли бор.

Молия вазири Брюно Ле Мэр ва собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Жульен Денорманди ҳам экспертлар томонидан муқобил номзод сифатида тилга олинмоқда.