“Ҳумо” рақиб дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди
344

Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида «Ҳумо» ҳамда «Иртиш» жамоалари ўртасидаги бешинчи учрашув ўтказилди.
Тошкентдаги “Ҳумо” кўп тармоқли спорт мажмуасида бўлиб ўтган ушбу ўйинда пойтахтимиз клуби рақибларини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мунтазам чемпионатдаги очколар сонини 66 тага етказиб олди. “Ҳумо” хоккей клуби «Иртиш»га қарши ўтган 4 ўйинда 7:1, 6:0, 4:1 ва 9:1 ҳисобларида ғалаба қозонган эди.
Энди “Ҳумо” 15 январь куни Усть-Каменогорскнинг “Торпедо” жамоасига қарши 5-учрашувини ўтказади. Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган тўрт ўйинда ҳоккейчиларимизнинг қўли баланд келган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА