Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди.

Жами 5 та шартдан иборат бўлган чаққонлик, эпчиллик ва кучлилик синовида иштирокчилар ўз маҳоратини намойиш этишди. Мусобақа якунида жисмоний маданият факультети биринчи, кимё-технология факультети иккинчи, қурилиш факультети жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиб жамоаларга олий ўқув юрти ректорати ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири