ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг марказдан четдаги аҳоли яшаш жойларида шу кунгача 6 та оилавий шифокорлик пункти фаолият кўрсатиб келаётган эди. Янги йилда уларнинг сони яна биттага кўпайди.

Аниқроғи, “Ақтуба” овул фуқаролар йиғини “Янги Ўзбекистон” массивида 50 қатновга мўлжалланган оилавий шифокорлик пункти қуриб битказилди. Унинг умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 648 миллион сўмни ташкил этди.

Муассасада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди. Бу ерда лаборатория, автоклав, кундузги даволаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш хоналари замонавий талаблар асосида жиҳозланиб, диагностика ва даволаш ускуналари билан таъминланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА