Россия БМТ Хавфсизлик кенгашидан Украинага қурол етказиб берилиши бўйича мажлис чақиришни сўради

308

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашидан 22 январда Киевга Ғарбдан қурол етказиб берилиши мавзуси бўйича мажлис чақиришни сўради, деб хабар тарқатди “РИА Новости” Хавфсизлик кенгашидан етказилган маълумотга таяниб.

“Россия Киевга қурол етказиб берилиши мавзуси бўйича 22 январда мажлис чақиришни сўради”, – деган агентликка маълумот берган манба.

Ўз навбатида, ғарб мамлакатлари ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашидан 10 январда Украина бўйича мажлис чақиришни сўраган, дейилади хабарда.