Бу ҳақда мамлакат Миллий метеорология хизмати “Метео-Франс” маълум қилмоқда.

“Францияда ХХ аср бошидан буён 2022 йил рекорд даража иссиқ келганди, 2023 йил эса энг иссиқ йиллар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади”, – дейилади метео хизмат сайтида тарқатилган матбуот хабарномасида.

Аввалроқ БМТнинг Жаҳон  метеорология ташкилоти  глобал ҳарорат кейинги беш йилда рекорд даражада юқори бўлиши мумкинлигини башорат қилганди. Бунга антропоген омиллар, яъни, ис газлари ва табиий шароитлар – океанда  Ла-Нинья оқими фазасининг   Эль-Ниньога алмашуви сабаб бўлади. Оқим фазаларининг алмашуви нафақат сайёрамиздаги ўртача ҳароратга, балки ёғингарчиликлар тартибига ҳам таъсир кўрсатади, дейилади хабарда.