Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатик манбалар хабар берди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Истанбулда Туркия етакчиси Ражаб Тоййип Эрдоған ва мамлакатнинг ташқи ишлар идораси раҳбари Ҳоқон Фидан билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Америка дипломатияси раҳбарининг ташрифи давомида Ғазо секторидаги вазият муҳокама қилинади. Ушбу учрашув Энтони Блинкеннинг Яқин Шарқ сафари доирасида амалга оширилади. Шунингдек, Блинкеннинг Грецияга ҳам ташрифи режалаштирилган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер брифингда Блинкен бир ҳафта ичида Туркия ва Грециядан ташқари Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Исроил, Ғарбий Соҳил ва Мисрга бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун ташриф буюришини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, сафар давомида Исроилнинг Хамасга қарши давом этаётган  ҳарбий амалиёти, Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини амалга ошириш ва гаровда қолганларни озод қилиш бўйича фавқулодда чоралар ҳақида фикр алмашинилади.