БМТнинг Гаагадаги халқаро суди 11-12 январда Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) Ғазо секторида вазият туфайли геноцид тўғрсидаги конвенция бўйича Исроилга қарши даъво аризасини кўриб чиқади.
Суднинг чоршанба куни тарқатган хабарида айтилишича, 2024 йил 11-12 январида Халқаро суд Гаагадаги Тинчлик саройида ЖАРнинг 2023 йил 29 декабрда Исроилга қарши топширилган даъво аризасини ошкора кўриб чиқади.
Унда таъкидланишича, 11 январда суд мажлисида ЖАР чиқиш қилади,12 январда эса Исроил томонига сўз берилади.
ЖАР ўтган жума куни БМТнинг Гаага шаҳрида жойлашган халқаро судига Ғазо секторида юзага келган вазият туфайли геноцид тўғрисидаги конвенция бўйича Исроилга қарши даъво аризасини тақдим этган эди. Унда суддан Исроил ҳукуматига нисбатан вақтинчалик чора кўрилиши талаб қилинган. ЖАР Исроилнинг Ғазо секторида фаластинликларга қарши амалга ошираётган ҳаракатларини “Геноцид тўғрисидаги конвенция бўйича мажбуриятга амал қилмаслик” деб ҳисобламоқда.
Бунга жавобанИсроил ташқи ишлар вазирлиги ЖАРнинг Тель-Авивга қарши даъвоси ҳеч қандай фактга асосланмагани ва суд эксплуатация қилинаётганини таъкидлаб, Преторияни “террорчилар” билан ҳамкорлик қилаётганликда айблаган.