Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри Янги йил совғаси сифатида ёш томошабинларга “Синалган дўстлик” номли янги спектаклни тақдим этди.

Ёш ижодкор Х. Халилаева муаллифидаги янги спектакль эртак  жанрида ёзилган бўлиб, театр режиссёри  Г. Далиева томонидан  саҳналаштирилган.

Спектакль тақдимотида театр ва санъат соҳаси вакиллари, ўқувчи-ёшлар ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этди.

Спектаклда дўстлик муносабатлари ўрмон ҳайвонлари – қуён, йўлбарс, тулки, айиқ каби эртак қаҳрамонлари орқали очиб берилган.

Саҳна асари болажонларда катта таассурот қолдирди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА фотомухбири