“Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади
389

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш жорий этилмоқда.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади.
Фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.
2024 йил 1 декабрдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.
Н.Абдураимова, ЎзА