Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

ЎзА