Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимининг тартиб-таомиллари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишларида ҳайвонларни кузатиш;

ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйишга бўлган ортиқча талабларни бекор қилиш.

Мазкур қарор чорва моллари наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини беради.

ЎзА