Амалдаги Германия канцлери Олаф Шольц шу йилнинг бошида ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг «Bild» нашри ёзмоқда.
Журналистларнинг фикрича, Шольц ўрнини яқинда энг машҳур немис сиёсатчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаган амалдаги мудофаа вазири Борис Писториус эгаллаши мумкин.
“Канцлернинг истеъфога чиқишига «Wirecard» ва унинг бошлиғи Ян Марсалек билан боғлиқ можаро сабаб бўлган бўлиши мумкин”, дейилади мақолада.
Н.Мардонов, ЎзА