«Ўзгидромет» маълумотига кўра ўтган бир суткадан буён айнан мана шу майда кўзга кўринмас заррача пойтахт ҳавоси таркибида жаҳон стандартларининг рухсат этилган меъёридан (РEМ) анча юқори яъни “қизил” хавфда сақланмоқда.

Маълумотларга кўра, РМ-2.5 майда заррачаси соч толасидан 40 баробар майда кўзга кўринмас заррача ҳисобланади.

Бу майда заррачанинг инсон соғлиғига салбий таъсири бор. Унинг мунтазам ҳаво таркибида юқори даражада қолиши инсон саломатлиги, ўпка тўқималари орқали қонга ўтиш хусусиятидан келиб чиқиб пайдо бўладиган касалликлар, нафас йўллари, аллергия, кўз шиллиқ пардаси зарарланиши, тери касалликлари, ҳатто саратон касаллигини ҳам келтириб чақириши мумкин.

Н.Раҳмонова, ЎзА