Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Россия ва Украинада тинч аҳолининг ўлимига олиб келаётган ҳарбий ҳаракатлар авж олганини қайд этди.
Бошқарма сешанба куни Россия ва Украинани можаронинг кескинлигини юмшатиш, шунингдек, тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш учун чоралар кўришга чақирди.
“Халқаро гуманитар ҳуқуқ тинч аҳолига қаратилган ҳужумларни тақиқлайди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти кескинликни пасайтириш, тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаш ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақиради”, — дейилади ташкилот хабарида.
Департамент ҳар икки мамлакатда тинч аҳолининг ўлимига олиб келаётган ҳарбий ҳаракатлар авж олганини қайд этди.
2023 йил 30 декабрда Украина Қуролли Кучлари иккита кассетали ракета ва Чехияда ишлаб чиқарилган МЛРС снарядларидан фойдаланган ҳолда Белгород марказини ўққа тутди. Сўнгги маълумотларга кўра, 25 киши, жумладан, 5 нафар бола ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ўнлаб турар-жой бинолари ва фуқаролик объектлари зарар кўрди.
Нозимбек Мардонов, ЎзА