Президент қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларга хамроҳлик қилувчи шахсга 1 йилда 1 марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобусда бориш ва қайтиш учун бепул чипталар ажратилади.

2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация – озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун тўловлар ўрнига ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

М.Эшмирзаева, И.Исматов (видео), ЎзА