«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки Қозоғистоннинг «Halyk Bank» ва «Altyn Bank»ларидан 18 миллион доллар миқдоридаги маблағларни жалб қилди.

Гап шундаки, ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 июндаги ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишининг тегишли баёни асосан амалга оширилди.

Мазкур баён доирасида «Микрокредитбанк» АТБ мутахассислари «Halyk Bank» ва «Altyn Bank» вакиллари билан музокаралар олиб бориб, шартнома бўйича 18 миллион доллар миқдоридаги маблағларни юртимиз иқтисодиёти учун жалб қилиш бўйича синдикатланган кредит келишувига эришди. Таъкидлаш жоизки, ушбу келишув икки банк томонидан амалга оширилган илк ва ягона синдикатланган кредит бўлиб, Ўзбекистонда фақат Микрокредитбанк учун транзакцияни амалга оширди.

Эътиборлиси, хориждан жалб қилинган ушбу маблағлар Микрокредитбанк томонидан юртимиздаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Маълумот учун, «Halyk Bank» ва «Altyn Bank» – Қозоғистон Республикасининг тизимли универсал банклари бўлиб, мамлакатдаги энг йирик молия муассасаларидан ҳисобланади. Банклар, суғурта, брокерлик ва лизинг фаолиятини амалга оширувчи «Halyk» гуруҳи таркибига киради.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида