Швейцария ҳукумати порталининг маълум қилишича, мамлакатнинг мудофаа, жамоат ҳимояси ва спорт департаменти раҳбари бўлган Виола Амгерд 2023 йил 13 декабрда президентликка сайланиб, бир йил муддатга давлат раҳбари бўлди. Карин Келлер Суттер Федерал Кенгаш вице-президенти бўлди. У Федерал Молия департаментини бошқаради.
В.Амгерд 2023 йилда президент лавозимида ишлаган Ален Берседан кейин мамлакат президенти этиб сайланди.
Аксарият ўлкалардан фарқли ўлароқ, Швейцария президенти унчалик кўп ваколатларга эга эмас. Мамлакатни бошқариш коллегиал орган – Федерал Кенгаш томонидан амалга оширилади. Унинг етти нафар аъзосининг ҳар бири ротация асосида бир йилга президент бўлади.