Бутунхитой халқ вакиллари доимий қўмитаси мамлакатнинг янги мудофаа вазири лавозимига Дун Цзюнь тайинланиши учун овоз берди.
“China Daily” нашрининг маълум қилишича, овоз беришдан кейин мажлис Дун Цзюнни мудофаа вазири этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилган.
У Ли Шанфу ўрнига мудофаа вазири бўлди. Бунгача Дун Цзюнь Хитой халқ озодлик армиясининг ҳарбий денгиз кучлари бош қўмондони бўлган.