Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.

Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.

Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.

ЎзА