Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда вилоятда ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.

Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.

Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.

Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.

Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.

ЎзА