Икки қўшни мамлакат композиторлари ҳамда бастакорлари иштирокидаги концерт дастури май ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур масала Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзоданинг Тошкентда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари иттифоқи раиси Рустам Абдуллаев билан бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди, деб ёзмоқда “Ҳовар” агентлиги.
Хабарда айтилишича, учрашувда томонлар мусиқа санъати ва ёш композиторлар учун профессионал курслар ташкил қилиш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилган.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йилда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаб, Тошкент шаҳрида икки мамлакат санъаткорларининг қўшма концерти бўлиб ўтган эди. Шунингдек, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари иттифоқи ҳамда Тожикистон композиторлари иттифоқи ўртасида Меморандум имзоланган.