Оқ уй ходимлари, Миллий демократик қўмитаси вакиллари ва ташқи маслаҳатчилар АҚШ Президенти Жо Байден номзодини иккинчи муддатга кўрсатиш учун тайёргарлик ишларини кучайтирмоқда. Бу ҳақдаги қарор 25 апрелда эълон қилиниши мумкин, деб ёзмоқда New York Times газетаси манбаларга таянган ҳолда.

“Ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган учрашувда Оқ уй, Миллий демократик қўмита вакиллари ва ташқи маслаҳатчилар иштирок этган. Улар Байденнинг кейинги сайловда номзод сифатида  иштирок этиш масаласини муҳокама қилган. Чунки Президент Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловига иштирок этиш бўйича якуний қарорга келиш вақти тобора яқинлашмоқда”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жорий муҳокама 25 апрель кўзда тутилмоқда. Шу куни Оқ уй раҳбари видеомурожаат билан чиқиши мумкин.

Шу билан бирга, хабарда айтилишича, Байденнинг сайловда иштирок этиш ҳақидаги қарори расман ёзда эълон қилиниши ҳам мумкин. Чунки амалдаги давлат раҳбарининг жиддий рақобатчилари йўқ ва у сайлов компаниясини бошлашга шошилмаса ҳам бўлади, демоқда президент атрофидаги расмийлар.