Қалин қор ёғиши, бўрон ва музлама сабабли душанба куни Қозоғистон пойтахтида транспорт ҳаракатлари карахт ҳолга келиб қолди. Таъкидланишича, Остона халқаро аэропортида авиақатновлар кечиктирилган, шаҳар коммунал хизматлари ва полиция ходимлари кучайтирилган режимда ишламоқда, деб ёзмоқда РИА Новости.

Республика пойтахтида ўтган шанбадан буён қор ёғмоқда, бўрон туриб йўллар музлаб қолган. Қозоғистон об-ҳавошунослари берган маълумотга кўра, ўтган уч кун ичида қалинлиги 37,6 миллиметрли ёғингарчилик бўлган.

“Об-ҳавонинг ёмонлашиши муносабати билан транспорт оқимлари ва жамоат транспортлари тезлиги камайтирилган. Автобус йўналишларида кечикиш ҳолатлари кузатилмоқда, айрим жойларда поезд қатновлари қийинлашган”, – дейилади пойтахтнинг ТОО City Transportation Systems транспорт бошқармаси оператори.

Пойтахт таълим бошқармаси мактаб ўқувчиларини масофадан туриб ўқиш форматига ўтказган.

Апрель ўртасида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши Қозоғистон учун камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Ўтган йили 29 мартда пойтахтга нам қор ва кучли шамол ҳамда бўрон ёпирилган эди.