Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Молия марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди “Анадолу”.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тадбирда сўзга чиқиб, мазкур мажмуанинг маҳаллий ва хорижий молия тузилмалари билан ҳамкорлиги натижасида янги молия экотизими яратилишини таъкидлади.
ОАВ қайд этишича, 1.4 миллион квадрат/метр майдонни эгаллаган марказ қурилишига 64 миллиард лира (3.3 миллиард доллар) сарфланган.