Гўзал гимнастикачиларимиз сараланди

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

 
Миллий олимпия қўмитаси соврини учун ўтказилган чемпионатда  мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 150 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Чемпионатнинг кўпкураш беллашувларида Сабина Тошкенбоева биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Диёра Бурхонхўжаева иккинчи, Нуринисо Усмонова учинчи ўринни қўлга киритди.

Ҳалқа йўналишида Диёра Бурхонхўжаева олтин медални қўлга киритган бўлса, копток билан машқ бажаришда Татьяна Ким барча рақибларини ортда қолдирди. Булавада Асал Икромовага ҳеч ким тенг кела олмади. Тасмада Сабина Тошкенбоева чемпионат ғолиби дея эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий матбуот ҳизматидан хабар қилишларича умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри биринчи бўлди. Иккинчи ўринни самарқандлик гимнастикачилар эгаллади. Учинчи ўрин эса навоийлик спорт маликаларига насиб қилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА