ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи старт олди.

Мусобақанинг кечки дастури давомида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, шунингдек, Халқаро гимнастика федерацияси расмийлари ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Маросимда сўз олган расмийлар Тошкент анъанавий тарзда Жаҳон кубоги босқичларини муваффақиятли ўтказиб келаётгани, бу орқали Халқаро гимнастика федерациянинг ишончли ҳамкорларидан бирига айланганини таъкидлашди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми билан маросим давом этди.

28 апрелга қадар давом этадиган бу йилги баҳсларда дунёнинг 34 мамлакатидан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Бугун яккалик ва гуруҳ машқлари дастурларида саралаш баҳслари ўтказилди. Эртадан медаллар учун беллашувлар бошланади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА