Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 мартда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 28 мартда
маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.
Кенгаш юридик шахсдир, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
4-модда. Кенгаш фаолиятининг асосий принциплари
Кенгаш фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, коллегиаллик, холислик, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги ва очиқликдан иборатдир.
Кенгаш ва унинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Кенгаш ўз фаолиятини фақат қонунга бўйсунган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади. Кенгашнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Кенгаш қарорлари унинг мажлисида коллегиал равишда қабул қилинади.
Кенгаш аъзолари қарорлар қабул қилишда сиёсий қарашлардан ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлганўз нуқтаи назарини ифодалайди.
Кенгашнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлидир ва унинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда биттадан овозга эгадир.
Кенгаш ўз фаолиятини очиқ тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.

5-модда. Кенгашнинг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
Кенгаш раис, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан – жами йигирма бир нафар кишидан иборат таркибда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади.
Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тайинланади.
Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан тасдиқланади ва у бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини бошқаради.
Кенгашнинг ўн бир нафар аъзоси Кенгаш раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судьялар орасидан тасдиқланади. Кенгашнинг ушбу аъзоларидан бир нафари Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари орасидан тасдиқланади.
Кенгаш котиби ва унинг етти нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланади.
Кенгашнинг раиси, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади, Кенгашнинг қолган саккиз нафар аъзоси, шу жумладан Кенгаш раисининг ўринбосари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланганва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар аъзоси Кенгаш томонидан унинг раиси тақдимига биноан Кенгашнинг шўъбалари ҳамда Суд инспекцияси таркибига, шу жумладан мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари лавозимларига сайланади.

2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва ваколатлари
6-модда. Кенгашнинг асосий вазифалари
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш асосида судьялар корпусини шакллантириш;
судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
судьяларни касбий тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, судьяларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек уларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек уларни жиноий вамаъмурий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш.

7-модда. Кенгашнинг ваколатлари
Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантиради;
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ҳамда раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман,шаҳар судларининг раислари ва судьяларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қонунга мувофиқ хулосалар (тақдимномалар) киритади;
судьяларни уларнинг ваколатлари муддати даврида ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига ўз аризаларига асосан Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра қайтадан тайинлайди;
судьяларни Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига ўз аризаларига асосан Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра қайтадан тайинлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланадиган судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар (таклифлар) киритади;
қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман,шаҳар судларининг раислари ва судьяларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимидан озод қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига хулосалар киритади;
судьяларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади ва материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборади;
судьяларни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми кўриб чиқиши учун киритади;
судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини текширади, судьяларнинг малака ҳайъатлари раислариҳисоботларини эшитади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузишмасалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
судьяларнинг фаолиятини уларнингкасбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;
Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлайди;
судьяларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
судьяларни касбийтайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга доир дастурни тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини ҳар йили эшитади;
судьялик лавозимларига биринчи мартатайинланадиган номзодларнинг, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ва касбий сифатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламентини тасдиқлайди.
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-модда. Кенгашнинг ижро этувчи девони
Кенгашнинг ижро этувчи девони ўз фаолиятида Кенгашга ҳисобдордир.
Кенгашнинг ижро этувчи девони тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

9-модда. Кенгаш раисининг ваколатлари
Кенгаш раиси:
Кенгаш фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Кенгашнинг мажлисларини чақиради ва унда раислик қилади;
Кенгаш ваколатига тааллуқли масалаларни унинг кўриб чиқиши учун киритади;
давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Кенгаш номидан иш кўради;
Кенгашнинг тегишли аъзолари лавозимига тавсия қилинаётган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Кенгашнинг ижро этувчи девони ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Кенгашнинг ижро этувчи девони ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Кенгашнинг ижро этувчи девони ходимларига мансаб даражаларини беради;
Кенгашнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди ва молия-хўжалик фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади;
Кенгаш номидан қарорларни, тақдимномаларни, мажлислар баённомаларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди.
Кенгаш раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

10-модда. Кенгаш раиси ўринбосарининг ваколатлари
Кенгаш раисининг ўринбосари:
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини бошқаради;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига киритади;
Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифасини бажаради.
Кенгаш раисининг ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11-модда. Кенгаш котибининг ваколатлари
Кенгаш котиби:
Кенгаш аъзоларини мажлислар ўтказиладиган сана ва вақт тўғрисида хабардор қилади;
Кенгаш аъзоларини мажлис кун тартибига киритилган масалалар бўйича зарур ҳужжатлар билан таъминлайди;
Кенгаш мажлисларини тайёрлаш бўйича ташкилий масалаларни амалга оширади;
Кенгаш мажлисларининг баённомасини юритади;
Кенгаш қарорларинингкўчирма нусхалари манфаатдор шахсларга ва ташкилотларга юборилишини таъминлайди;
Кенгаш қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишларини ташкил этади;
Кенгашда иш юритилишини назорат қилади;
Кенгаш раисининг топшириқларини бажаради.
Кенгаш котиби йўқлигида унинг вазифаларини бажариш Кенгаш раисининг топшириғига биноан Кенгашнинг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзоларидан бири зиммасига юклатилади.

12-модда. Кенгаш аъзосининг ҳуқуқлари
Кенгаш аъзоси қуйидагиларга ҳақли:
Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилган материаллар билан танишиш, уларни ўрганиш ва кўриб чиқишда иштирок этиш;
кўриб чиқилаётган масалалар бўйича Кенгашга илтимосномалар киритиш, ўз далил-асосларини баён қилиш ва қўшимча материалларни тақдим этиш;
судьялар малака ҳайъатлари томонидан ўтказиладиган судьялар фаолиятини баҳолаш жараёнида иштирок этиш;
Кенгашнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур ахборот ва ҳужжатларни давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан сўраш ҳамда бепул асосда олиш;
Кенгашнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни мажлисларда кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Кенгашнинг қарорларини қабул қилишда иштирок этиш ва ўзининг алоҳида фикрини баён этиш.
Кенгаш аъзоси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13-модда. Кенгаш аъзосининг мажбуриятлари
Кенгаш аъзоси:
ўз фаолиятини қонунга мувофиқ амалга ошириши;
суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципини рўёбга чиқаришда, судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантириш ва уларни ўрганишга доир ишларда Кенгашга кўмаклашиши;
Кенгаш мажлислари маслаҳатлашувини сир тутиши ва ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши туфайли судьяларнинг ва судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ҳаёти тўғрисида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиши;
Кенгашнинг нуфузига путур етказиши, унинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши;
ушбу Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши;
Кенгаш томонидан кўрилаётган масалалар бўйича овоз бериши шарт.
Кенгаш аъзосининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

3-боб. Кенгашнинг фаолиятини ташкил этиш
14-модда. Кенгаш мажлиси
Кенгаш фаолиятининг асосий ташкилий шакли Кенгаш мажлисидир. Кенгаш мажлиси ўзваколатига кирадиган масалаларнинг тайёрланишига қараб ўтказилади. Кенгаш мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Кенгашнинг қарори очиқ овоз бериш орқали мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Раислик қилувчи охирида овоз беради. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Кенгашнинг қарорига рози бўлмаган Кенгаш аъзоси хулосани имзолайди ва у ўзининг алоҳида фикрини ёзма тарзда баён қилишга ҳақли бўлиб, ушбу фикр мажлис баённомасига қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди. Ўзига нисбатан мазкур қарор қабул қилинган шахс Кенгаш аъзосининг алоҳида фикри билан таништирилмайди.

15-модда. Кенгаш мажлислари маслаҳатлашувининг
сир тутилиши
Кенгаш аъзоларининг овоз бериши ёпиқ мажлисда ўтказилади. Овоз бериш чоғида Кенгаш аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
Кенгаш аъзоси маслаҳатлашув сирини ошкор этишга ҳақли эмас. Кенгаш аъзоларининг овози ва уларнинг фикри сир сақланади ҳамда унинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Кенгаш аъзолари кўрсатилган ахборотни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

16-модда. Кенгаш аъзосини рад этиш ва унинг
ўзини ўзи рад этиши
Кенгаш аъзоси, агар у:
Кенгаш мажлисида номзоди кўрилаётган шахсга хизмат жиҳатидан, моддий ёки бошқа томондан қарам бўлса ёхуд унинг яқин қариндоши бўлса;
Кенгаш мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса,Кенгаш мажлисида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Кенгаш аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар у бундай қилмаса, айни шу асослар бўйича Кенгашнинг бошқа аъзолари томонидан,шунингдек судьялик лавозимига номзод томонидан рад этилиши мумкин.
Рад этиш ҳақидаги баёнот асослантирилган бўлиши керак.
Рад этиш билдирилган Кенгаш аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.
Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида Кенгашнинг қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Кенгаш аъзоси рад этилган ҳисобланади.
Билдирилган рад этиш қаноатлантирилганлиги ёки рад қилинганлиги тўғрисида Кенгаш мажлисининг баённомасига белги қўйилади.

17-модда. Кенгаш қарорлари
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар, хулосалар қабул қилади ва тақдимномалар киритади.
Кенгаш мажлисида қуйидаги қарорлар қабул қилиниши мумкин:
судьялик лавозимига номзодни захирага қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
номзоднинг кўрсатилган судьялик лавозимига муносиблиги ёки номуносиблиги ҳақида;
судьялик лавозимига тайинлаш, қайта тайинлаш тўғрисида;
судьяларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш ҳақида;
судьяга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида;
судьяни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақида;
судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бошқа қарорлар ҳам қабул қилиши мумкин.
Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурийдир.

18-модда. Кенгашнинг давлат органлари ва бошқа
ташкилотлар билан ҳамкорлиги
Кенгаш судьялик лавозимига биринчи марта, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг кейинги муддатсиз даврига тайинланадиган (сайланадиган) номзоднингмуносиблигини аниқлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раҳбарлик лавозимларига номзодни тайинлашда (сайлашда) ваколатли органнинг фикрини сўраб олади. Ваколатли орган Кенгашнинг сўрови олинган кундан эътиборан бир ой муддатда тегишли хулосани тақдим этиши керак.
Кенгаш номзоднинг судьялик лавозимига муносиблигини ўрганаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий судинингва бошқа ташкилотларнинг номзоднингушбу ташкилотларда ишлаган даврда шахсий ва касбий сифатлари ҳақидагификрини сўраб олади. Кенгашнинг сўровига сўров келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай жавоб юборилиши керак.

4-боб. Судьялар корпусини шакллантириш
19-модда. Судьялар корпусини шакллантириш чоғида
судьялик лавозимларига номзодлар ҳуқуқларининг тенглиги
Судьялар корпусини шакллантириш судьялик лавозимларига номзодларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари тенглиги асосида амалга оширилади.
20-модда. Судьялик лавозимларига номзодлар захираси
Кенгаш судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасини (бундан буён матнда захира деб юритилади) шакллантиради.
Захирага киритилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Кенгашга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Захирага судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йилликиш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.
Қуйидаги шахслар захирага киритилиши мумкин эмас:
муқаддам судланганлар;
одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларга ёки жисмоний нуқсонларга эга бўлганлар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилганлар.
Захирага киритиш судьялик лавозимига номзоднинг ушбу Қонунда назарда тутилган мезонларга муносиблигини ўрганиш ва Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтиш натижаларига кўра Кенгашнинг қарори билан амалга оширилади.
Судьялик лавозимига номзод қуйидаги ҳолларда захирадан чиқарилади:
захирадан чиқариш тўғрисида ўзи ариза берганда;
судьялик лавозимларига номзодлар тайёрланадиган махсус курсларга қабул қилиш танловидан ўтмаганда;
унинг ўқиш ва стажировка натижалари қониқарсиз баҳоланганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
унда одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар пайдо бўлганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
вафот этганда ёки суд қарори билан вафот этган деб эълон қилинганда;
жиноят ёки ўзининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этганда;
унинг судьялик лавозимига номуносиблиги ҳақида хулоса чиқарилганда.
Судьялик лавозимига номзод, агар у уч йилдан ортиқ муддат давомида судьялик лавозимига кўрсатилмаган бўлса ҳам захирадан чиқарилади.

21-модда. Биринчи марта тайинланадиган судьяларни
танлашнинг асосий мезонлари
Бенуқсон обрў-эътибор, ҳалоллик, лаёқатлилик, етарли ҳаётий тажрибага эгалик, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ёки жисмоний нуқсонларнинг мавжуд эмаслиги биринчи марта тайинланадиган судьяларни танлашнинг асосий мезонларидир.
22-модда. Судьяларни янги ваколат муддатига ва бошқа
судьялик лавозимларига танлашнинг асосий мезонлари
Судьяларнинг судьялик фаолияти даврида бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши, ҳалоллиги, холислиги, адолатлилиги ва лаёқатлилиги судьяларни янги ваколат муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига танлашнинг асосий мезонларидир.
Кенгаш янги ваколат муддатига тайинланадиган судьялик лавозимига номзодни кўриб чиқишда ушбу номзод томонидан қабул қилинган суд қарорларининг барқарорлигини, одил судловни амалга ошириш ва қонун ҳужжатлари нормаларини қўллаш борасида етарли тажрибага эга эканлигини, шунингдек жамоатчиликнинг унинг касбий фаолияти ҳақидаги фикрини инобатга олади.

23-модда. Судьялик лавозимига номзоднинг тиббий
текширувдан ўтказилиши
Судьялик лавозимига номзодда одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун у дастлабки тиббий текширувдан ўтказилади. Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнингважисмоний нуқсонларнингрўйхати Кенгашнинг ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжатнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
24-модда. Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш
тартиби
Бўш судьялик лавозимлари тўғрисидаги ахборот Кенгашнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни кўриб чиқиш муқобиллик асосида амалга оширилади.
Захирага киритилган судьялик лавозимига номзод ўқиш ва стажировкани муваффақиятли ўтаганидан сўнг бўш судьялик лавозимларини тўлдириш учун танловда иштирок этиш тўғрисида бевосита Кенгашга ариза бериш ҳуқуқига эга.
Бошқа судьялик лавозимига номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья Кенгашга ариза ва зарур ҳужжатларни беради.
Судья ваколат муддати тугашига камида олти ой қолганда Кенгашга янги ваколат муддатига кўрсатиш ёки кўрсатишдан воз кечиш тўғрисида ариза ва зарур ҳужжатларни беради.
Тегишли судьялар малака ҳайъати Кенгашга судьялик лавозимига номзод бўйича хулоса тақдим этади.
Агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, Кенгаш уни қуйи судьялик лавозимига кўриб чиқиш масаласини кун тартибига киритишга ҳақли.
Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан – суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, экспресс сўровлардан фойдаланилиши мумкин.
Судьялик лавозимига номуносиблиги туфайлиўзига нисбатан Кенгашнинг захирага киритиш рад этилганлиги тўғрисидагихулосаси чиқарилган шахс бир йил ўтгач, захирага киритиш тўғрисида Кенгашга ариза билан такроран мурожаат қилиши мумкин.
Захирага киритишбошқа сабабларга кўра рад этилган шахс рад қилиш сабаблари бартараф қилинганидан кейингина захирага киритиштўғрисида Кенгашга ариза билан такроран мурожаат қилиши мумкин.

25-модда. Судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш
Судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш судьяларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек судьяларни қонун ҳужжатларидаги охирги ўзгартишлар ҳамда замонавий ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан таништириш мақсадида амалга оширилади.
Кенгаш судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Адлия вазирлиги, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, илмий муассасалар, жамоатчилик вакиллари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Судьялар малакасини ошириш тадбирлари судьялар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра, одил судловни амалга оширишда аниқланган тизимли камчиликлар ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.

5-боб. Кенгаш аъзосининг мустақиллиги кафолатлари
ва мақоми. Моддий ва ижтимоий таъминот
26-модда. Кенгаш аъзосининг мустақиллигини таъминлаш
Кенгаш аъзосининг мустақиллиги қуйидагилар орқали таъминланади:
унинг қонунда белгиланган тартибда тайинланиши (тасдиқланиши);
унинг дахлсизлиги;
Кенгаш мажлислари маслаҳатлашувининг сир тутилиши;
унинг юксак мақомига мувофиқунга давлат ҳисобидан моддий ва ижтимоий таъминот берилиши.

27-модда. Кенгаш аъзосининг ваколатлари муддати
Кенгаш аъзоси беш йил муддатга тайинланади (тасдиқланади).
Кенгашнинг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзоси сурункасига икки муддатдан ортиқ тайинланиши (тасдиқланиши) мумкин эмас.

28-модда. Кенгаш аъзосининг дахлсизлиги
Судьялар орасидан тасдиқланган Кенгаш аъзосига нисбатанушбу модданинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида судьялар учун назарда тутилган дахлсизлик кафолатлари татбиқ этилади.
Кенгаш аъзоси Кенгашнинг розилигисиз жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек қамоққа олиниши мумкин эмас.
Кенгаш аъзосига нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

29-модда. Кенгашнинг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзоси моддий ва ижтимоий таъминоти
Кенгашнинг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзосининг иш ҳақи лавозим маоши, малака даражаси (мансаб даражаси ва бошқалар), кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборатдир.
Кенгашнинг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзолари хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ўзлари олган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Судьялар орасидан тасдиқланган Кенгаш аъзоларининг судьялик мақоми ва судьялар учун белгиланган барча имтиёзлари Кенгаш аъзоси лавозимида бўлиши даврида сақланиб қолади.

30-модда. Кенгаш аъзосининг ваколатларини муддатидан
илгари тугатиш
Кенгаш аъзосининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
ваколатини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ариза берганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
ўз фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар пайдо бўлганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинганда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
ўзининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиганхатти-ҳаракатлар содир этганда.

31-модда. Кенгаш аъзосининг ваколатлари тугаганидан кейин уни иш билан таъминлаш кафолатлари
Кенгаш раиси ва котибининг ваколатлари тугаганидан кейин уларгалавозимга тайинланишига (тасдиқланишига) қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
Судьялар орасидан тасдиқланганКенгаш аъзолари ўз ваколатлари муддати тугаганидан кейин судьялик фаолиятини аввалги лавозимида ёки шунга тенг бўлган бошқа судьялик лавозимида давом эттиради.

32-модда. Кенгашнинг ижро этувчи девони ходимларининг
моддий ва ижтимоий таъминоти
Кенгашнинг ижро этувчи девони ходимининг иш ҳақи лавозим маоши, мансаб даражалари, кўп йиллик хизмат муддати учун тўланадиган устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборатдир.
Кенгаш раисининг қарорига биноан Кенгаш ижро этувчи девонининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ходимлари учун белгиланган тартибда мансаб даражалари берилади, мансаб даражалари учун қўшимча ҳақ,кўп йиллик хизмат муддати учун устамалар тўланади.
Кенгашнинг ижро этувчи девони ходимларига мансаб даражаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар
33-модда. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий
кенгашининг Регламенти
Кенгаш ўзишини ўзи тасдиқлайдиган Регламентга мувофиқ ташкил этади.
34-модда. Кенгаш фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш
Кенгаш фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
35-модда. Кенгаш аъзосининг ва Кенгаш ижро этувчи девони ходимининг гувоҳномаси
Кенгаш раисига ва унинг ўринбосарига гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Кенгашнинг бошқа аъзолари ва ижро этувчи девони ходимларига эса,Кенгаш раиси томонидан берилади.
36-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамдамоҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.
37-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга
мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

38-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2017 йил 6 апрель
№ ЎРҚ-427