Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд. АҚШ долларига етди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд. АҚШ долларига тенг. Кишига бошида ЯИМ миқдори қарийб 2,6 минг доллардан тўғри келмоқда.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 фоизга ўсган. Бу миқдор 2022 йилда 5,7 фоизни ташкил этганди. 2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 888,3 трлн. сўмни ташкил этган.

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА