Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Кеча Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Анқарада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири икки ўлка қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун Анқара шаҳрига борган.

Олдинги куни икки мамлакат мудофаа вазирлари Туркия пойтахтида музокаралар ўтказган эди. Мулоқотлар давомида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Г.Сатторова, ЎзА