2025/2026-ўқув йили учун стипендия танловлари эълон қилинди
19
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда номли давлат стипендияларининг республика босқичи танловлари жорий йилнинг 22–29 январь кунлари бўлиб ўтади.
Президент давлат стипендияси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабгор номзодлар “Ўзбекистон тарихи”, “Ахборот технологиялари” ва “Хорижий тиллар” фанларидан тест синовларида иштирок этади.
Тест синовлари жорий йил 27 январь куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2025/2026-ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари танловини ўтказиш режасига кўра, номли давлат стипендияларига ҳужжат топширган талабгорларнинг илмий ишлари ва эришган ютуқлари экспертлар томонидан баҳоланади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА