Президентимиз таъкидлаганидек, бюрократияни қисқартириш соҳасида қуйидагилар режалаштирилган:

35

– 2030 йилга қадар давлат хизматлари сонини 1,5 мингтага етказиш, электрон хизматлар улушини 95 фоизгача ошириш, келгуси йилда қўшимча 250 та хизматни рақамлаштириш, «Қоғозсиз ҳукумат» тизимига тўлиқ ўтиш ва мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллионтасини рақамлаштириш;

– проактив ва композит хизматлар сонини 400 тага етказиш, келгуси йилда 180 та янги хизматни жорий этиш; лицензиялаш, қурилиш ва коммунал тармоқларга уланиш соҳасида 300 дан ортиқ хизматни соддалаштириш, 4 та коммунал тармоққа ягона ариза орқали уланиш имконини яратиш;

– 100 дан ортиқ хизматлар муддатларини 50 фоизгача қисқартириш, 110 дан ортиқ ҳужжат ва маълумот талаб қилишни тўлиқ бекор қилиш, Давлат хизматлари портали, «Лицензия» тизими, «Ягона дарча» ва колл-марказларни сунъий интеллект асосида ишлашга ўтказиш.