Қўнғирот туманидаги узоқ йиллардан буён таъмирталаб бўлиб келган 2 та катта йўл ўтказгич кўприк реконструкция қилинади

38

Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан, Қўнғирот тумани марказига олиб кирувчи D231 «Қўнғирот ш. – Мўйноқ ш.» автомобиль йўлидаги темир йўл устидан ўтган йўл ўтказгич (халқ орасида “Нефтебаза кўприк”) ҳамда «Қўнғирот-Мўйноқ» йўлидаги D231В «Қўнғирот шаҳри айланма йўли» автомобиль йўлидаги темир йўл устидан ўтган йўл ўтказгич (халқ орасида “Баланд кўприк”) реконструкция қилинади.

Ушбу кўприкларни реконструкция қилиш учун бюджетдан жами 6 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Реконструкция ишлари жорий йил ноябрь-декабрь ойларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги