Тахиатош туманида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Тахиатош туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш йўналишида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгеси Раиси Тахтиатош туманига кириш жойида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Шундан сўнг «Жайхун» МФЙ ҳудудида Саноатқурилишбанк балансидаги бўш турган бинода «LEDULTRAENERJI» МЧЖнинг картон ишлаб чиқариш лойиҳаси, ««Grinxaus gold» МЧЖнинг Ин-витро усулида кўчат етиштириш лойиҳаси, шунингдек, «Сурхон Тахиатош текстиль» МЧЖнинг тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари кўздан кечирилди. Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга яқиндан ёрдам бериш кераклиги таъкидланди.
Олий Жўқорғи Кенгес Раиси «Марказий» МФЙ ҳудудидаги авария ҳолатидаги уйларда яшаётган фуқароларни ижтимоий уйларга кўчириш ишлари билан танишди. Шунингдек, «Обод макон» МФЙдаги ижтимоий уйда фуқаролар учун яратилаётган шароитлар кўздан кечирилди.
Тахиатош деҳқон бозори ёнида янги қурилаётган кўп қаватли савдо мажмуаси, шунингдек, автомашиналар учун махсус турар жой қуриш ишлари ҳам кўриб чиқилди. Амалга оширилаётган ишларни жадаллаштиришда тадбиркорга яқиндан кўмаклашиш бўйича вазифалар топширилди.
«Қушчилик» маҳалласи ҳудудида Халқ банки балансидаги бўш турган иссиқхона хўжалиги фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳудудидаги банк балансида бўлган объектларни тўлиқ қувватда фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.








Жўқорғи Кенгаш Раиси маҳаллалардаги муаммоларни аниқлаш ва олдиндаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида кўча оқсоқоллари ва нуронийлар билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг туман фаоллари, мутасадди раҳбарлар билан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги