БМТ – Ўзбекистон: ўзаро ҳамкорлик самаралари

69

“UNPublic Service Forum-2025” анжуманига ҳам Самарқанд мезбонлик қилди. БМТнинг давлат хизмати бўйича асосий жаҳон форуми 23-25 июнь кунлари “2030 йилгача беш йил” шиори остида ўтди.

Илк бор ECOSOCда. Ўзбекистон ўз тарихида биринчи бор БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига 2025-2027 йиллар учун сайланди. Мамлакатимиз номзоди 185 (!) овоз билан маъқулланди.

Инсон ҳуқуқлари қўмитасида Ўзбекистон вакили. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов 2025-2028 йиллар учун HRCtee аъзолигига сайланди – тарихий воқеа.

Орол бўйи: парадигма ўзгариши. БМТ Бош ассамблеясининг 75/278-сонли қарори Оролбўйи минтақасини “экологик инновация ва технология ҳудуди” дея эълон қилди. Айни пайт ушбу йўналишда Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (MPHSTF) фаолият юритмоқда.

Орол “соябони”. MPHSTFни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва Қорақалпоғистондаги лойиҳалар учун донорларни бирлаштириш бўйича кампания қизғин давом этмоқда.

Рақамли давлат бошқаруви – “Very High” (Жуда юқори даражага сакраш). UN DESA-2024 ҳисоботида Ўзбекистон EGDI гуруҳига жойлашди – 63-ўрин, EGDI 0,7999.

Самарқанд – UNWTO майдони. Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) 25-Бош Ассамблеяси 2023 йил 16-20 октябрь кунлари Самарқандда ўтказилди. Ўзбекистон тузилма Ижроия кенгаши таркибидаги Ваколатларни текшириш қўмитасига 2023-2027 йиллар учун аъзо бўлди.

UNODC: Тошкентда қатъий кун тартиби. UNODC Марказий Осиё бўйича минтақавий бошқармаси Тошкентда жойлашган. Тузилма фаолияти доирасида Марказий Осиё учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган махсус дастур (уюшган жиноятчилик/гиёҳванд моддалар ва коррупцияга қарши кураш, чегаралар) амалга оширилмоқда.

SPECA: БМТ ҳомийлигидаги минтақавий иқтисодиёт. БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун дастури Тошкент декларацияси (1998 йил) билан бошланган. 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ушбу йўналишда аниқ амалий ташаббуслар (озиқ-овқат, транспорт)ни илгари сурди.

Чанг/қум бўрони бўйича кўмак. БМТнинг мамлакатимиз бўйича таҳлилида “Чанг ва қум бўрони бўйича Самарқанд декларацияси” (UNCCD COP-16, 2024) илгари сурилиши яна бир муҳим экологик ҳисса сифатида қайд этилди.

БМТнинг Ўзбекистондаги мунтазам ҳамкорлик тадбирлари. 2024 йил Тошкентда Марказий Осиё учун UNODC Дастури қўмитаси йиғилишлари бўлиб ўтди. UNODC йўналишлари бўйича ўқув платформалари (монополияга қарши кураш, коррупцияга қарши кураш, гиёҳвандликни даволаш) фаолият юритмоқда.

Абдуазиз Хидиров, ЎзА