Ёш қиличбозларимизнинг Осиё кубогидаги муваффақияти

112

Тошкент шаҳрида қиличбозлик спортининг сабля, шпага ва рапира турларидан 17 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир қатор спортчиларимиз ҳам иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритди.

Хусусан, қизлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Наргиза Утебаева ва Нурхаят Қалниязовалар, ўғил болалар ўртасида Артур Бегжанов, Алишер Кабулов ва Қоблан Камаловлар барча рақибларини енгиб чиқиб, Осиё кубоги ғолибларига айланди ва олтин медаль билан тақдирланди.

– Бу мусобақа ёшларимиз учун жуда муваффақиятли бўлди, – дейди терма жамоамиз мураббийи Даврбек Жиемуратов. – Хусусан, ғолиб спортчиларимиздан ташқари Перийзат Мауленбергенова, Перуза Шерниязова, Умида Рустамова, Султон Аметбеков ва Алишер Жалғасбаевлар бронза медалларини қўлга киритди. Келгусида улардан янада юқори натижаларни кутиб қоламиз.

Ёш спортчиларимизни бу мусобақага Сардар Назаримбетов, Назипа Отебоева, Фарҳод Наврўзбоев, Позилбек Генжебоев, Эрбол Жумабоев, Яхшимурат Бекмуратов ва Амир Бекбергеновлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси