Қўтанкўл маҳалласида йўл қурилиши бошланди
226

Нукус тумани «Қўтанкўл» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан 2025 йил 1-мавсуми доирасида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тақдим этилган лойиҳа – «Жаманша» кўчасига 1,8 километр масофага қора қопламали (асфальт) йўл ётқизиш ишларини амалга ошириш бўйича таклиф, овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилган эди.
Бу ташаббус маҳалла аҳлининг инфратузилмани яхшилаш ва яшаш шароитларини такомиллаштириш борасидаги фаоллиги ва юксак фуқаролик масъулиятини намоён этди. Айни пайтда, ушбу лойиҳа асосида кўрсатилган йўналишда амалий ишлар бошлаб юборилди. Хусусан, «Жаманша» кўчасида қора қоплама (асфальт) ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги