Иордания ва БАА Ғазога ёрдам юбора бошлади

93

Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания Исроил блокадаси сабаб очарчиликда қолаётган Ғазо секторига учоқ орқали ёрдам юборишни бошлади.

“KAN” хабарига кўра, икки ўлка самолётлари парашютлар орқали Ғазо шаҳрига йирик ҳажмли саккиз қути ёрдам ташлаган.

Бу қутиларнинг тўрттаси Ғазонинг Эски шаҳар ҳудудига, яна тўрттаси эса шаҳар шимолидаги Зайтун маҳалласига ташланганлиги аниқланган.

Исроил армияси жума кунидан бошлаб хорижий давлатларга Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамларини ҳаводан олиб ўтишга рухсат беришини айтган эди.

Таъминотнинг бир қисми денгизга тушиб, очликдан азоб чекаётган аҳолини қирғоққа чопишга мажбур қилди, қолаверса, ёрдамнинг шу тариқа етказилиши қаттиқ танқидларга учради.

М.Пирматова, ЎзА