Мактаблардаги «Замонавий раҳбарлар» аниқланди

274

Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази томонидан умумий ўрта таълим мактаблари директор ўринбосарлари ўртасида ўтказилган «Замонавий раҳбар» танлови ўз якунига етди.

Танлов жараёнида иштирокчилар замонавий раҳбарлик кўникмалари, муаммоли вазиятларни ҳал қилишдаги ёндашувлари, жамоа билан самарали ишлаш қобилияти ва таълим жараёнини бошқаришда инновацион ёндашувларга тайёрлик даражаси бўйича баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, танловда фаол иштирок этиб, юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази томонидан муносиб тақдирланди.

Танлов натижаларига кўра мактаб директорлари ўринбосарларидан Нукус шаҳридаги 16-мактабдан Шайдахон Жумагулова «Лидер бошқарувчи директор ўринбосари,» Хўжайли туманидаги 35-мактабдан Гўззалхон Эрниязова «Масъул директор ўринбосари,» Кегейли туманидаги 5-мактабдан Роза Калимбетова «Креатив директор ўринбосари,» Элликқалъа туманидаги 29-мактабдан Анвар Урунов «Талантли директор ўринбосари,» Қўнғирот туманидаги 34-мактабдан Данегул Боранова «Талабчан директор ўринбосари» йўналишлари бўйича ғолиб бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги