Тиббий хизмат кўрсатишнинг янги усуллари жорий этилмоқда

356

Президентимиз раислигида 2025 йил 7 май куни ўтказилган йиғилишда белгиланган топшириқлар ҳамда «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус буйруғига асосан қатор вазифалар белгиланган.

Унга мувофиқ, тажриба-синов тариқасида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида янги туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади. Бу тузилмалар маҳаллий даражада тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тизимли бошқарувни йўлга қўйиш ва аҳоли талабига мос равишда хизмат кўрсатиш имконини яратади.

Қорақалпоғистон Республикасида тажриба-синов лойиҳаси доирасида Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус «Ишчи гуруҳи» ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли мутахассислари Чимбой туманида бу борада ўз ишларини бошлаб юборди.






Тиббиёт муассасаларида бу борада учрашувлар, мулоқотлар ўтказилиб, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, вазифалар белгиланмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги