Юртдошларимиз бефарқ эмас!

Юртимиз маҳаллаларида фуқаролар йиғини раиси сайлови жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Ўз тақдирини шу мамлакат, маҳалла тақдири билан боғлаган юртдошларимиз ушбу масъулиятли жараёнга бефарқ қарамаётганлари эътиборга моликдир.
Сайлов жараёнларида номзодлар ўз дастурлари, келгусидаги режалари, маҳаллаларни янада обод, фаровон, маъмур, хавфсиз бўлиши, оилавий ажримларнинг олдини олиш, жиноятчиликка барҳам бериш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича истиқболда амалга ошириладиган ишлари хусусида батафсил маълумот бермоқдалар. Энг муносиб номзодлар маҳалла йиғини раислигига сайланмоқда.
Айтиш керакки, май-июль ойларида ўтказиладиган маҳалла раислари сайловига қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
Кўмаклашувчи комиссияларнинг маҳалла раислари сайловига доир 32 турдаги ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланиб, ҳудудларга етказилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2025 йил 2 май санасида республика ҳудудидаги 157 та туман (шаҳар)ларнинг 260 та маҳалласида сайловлар ўтказилади.
Мазкур сайловларда иштирок этадиган вакиллар 78 минг 114 нафарни ташкил этади.
Н.Усмонова, Носиржон Ҳайдаров( суратлар), ЎзА