Қорақалпоқ адабиётининг қўш бойтераги 96 ёшда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергеновларнинг таваллуд кунлари арафасида «Қорақалпоқ адабиётининг қўш бойтераги 96 ёшда» мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди.
Адабий кечада халқимизга таниқли ёзувчи-шоирлар ва журналистлар, филиал профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.
Кечани Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Атабек Менглимуратов бошқариб борди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ибройим Юсупов ва Тўлепберген Қайипбергеновлар билан бирга ишлаган даврлари ёдга олинди. Уларнинг қорақалпоқ адабиётига қўшган ҳиссаси, ҳаёти ва ижоди ҳақида кенг тарзда сўзлаб берди.
Кечада филиал талабалари халқимизнинг севимли ижодкорлари қаламидан яратилган асарларидан саҳна кўринишлари қўйиб, шеърларидан парчалар ўқиб берди.
Тадбир қорақалпоқ санъаткорлари, Есжан бахши номидаги 1-сонли санъат ва мусиқа мактаби ҳамда Нукус шаҳар 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари, филиал талабалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.






Кеча якунида тадбирнинг кўтаринки ва уюшқоқлик руҳида ўтишига салмоқли ҳисса қўшган фаоллар филиал раҳбарияти томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси