Ичимлик сув билан таъминлаш яхшиланмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Мўйноқ туманида ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарорига мувофиқ, Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасининг амалга оширилиши белгиланган.
Лойиҳа қиймати жами 8,2 млн. АҚШ долларлик маблағ ажратилган ушбу объектда, бугунги кунда «Archico» МЧЖ (Озарбайжон) компанияси томонидан туманни тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга қаратилган қурилиш ишлари олиб борилмоқда.



Лойиҳа доирасида 5 та сув тақсимлаш иншооти, 128,1 километрлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда 25,2 километрлик сув тармоқлари тортилиб, қурилиш ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Мўйноқ туманининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 72,7 фоизни ташкил этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги