Чанғичиларимиз Осиё чемпионатида 6 та медални қўлга киритди
152

Хитойнинг Янсин олимпия чанғи марказида тоғ чанғиси бўйича ўтказилган 33-Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 6 та медалга сазовор бўлди. Шундан 2 таси олтин, 3 таси кумуш ва 1 та бронза медалидир.
Чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги мусобақаларида 11 давлат, аёллар баҳсида 10 та мамлакат миллий терма жамоа аъзолари тоғ чанғисининг тегишли йўналишлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.
Шиддатли кечган баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Арман Гаюпов ва Медет Назаров ўз йўналишларида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Чанғичи қизларимиздан Сабина Режепова ва Валерия Ковалева кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Т.Рўзиев, ЎзА